Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошқа ишга ўтказилди
Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади.
Муҳокамалардан сўнг, Сулаймонов Акбар Асқаровични Тошкент тумани ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.
Рустам Холматов Тошкент тумани ҳокими лавозимига Рустамов Одилхон Бакиевич номзодини тавсия қилди.
Музокаралардан сўнг, Одилхон Рустамов номзоди Тошкент тумани ҳокими лавозимига депутатлар томонидан тасдиқланди.
О.Рустамов фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарув раиси, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.в.б. лавозимида фаолият юритган.
Айтишларича, кеча Янгийўлда бўлиб ўтган сессияда иштирок этган Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев вилоятда 7 та кадр ўзгариши ҳақида гапирган. Агар бугун Тошкент туманига янги раҳбар тайинланса, бу тўртинчиси бўлади. Бунгача, Бўка, Бекобод, Янгийўл туманларида ҳоким янгиланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter