Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча узилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент айланаси бўйлаб қурилаётган метро йўналишига тўғри келиб қолган, Хонабод кўчасидаги юқори босим Д - 720 мм ер ости газ қувурининг йўналишини ўзгартириш ҳамда монтаж ишлари тугатилганлиги муносабати билан ҳаракатдаги газ қувурини кесиш ва улаш ишлари режалаштирилмоқда.
Шу сабабли, 2022 йил 31 январ куни соат 9:00 дан 18:00 гача Тошкент вилояти, Зангиота туманида, Тошкент шаҳар, Сергели туманида ҳамда Бектемир ва Миробод туманлари кесишмасидаги Баратхўжа, Қўйлиқ овул, Бадахшон кўчаларидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter