Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг сайти очилиб, Телеграм канали ишга тушмоқда
Фуқаролардан келган кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ubdd.uz расмий веб-сайти ҳамда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг «Telegram» ва «Facebook» ижтимоий тармоқларида ўз саҳифалари ишга тушмоқда.
Эндиликда аҳолини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олиш мумкин. Шунингдек, онлайн режимида Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи полковник Барат Маменовга шахсан мурожаат этиш мумкин.
Бундан ташқари, саҳифага келган барча илтимослар, шикоятлар ҳамда мурожаатлар диққат билан таҳлил этилиб, керакли қарорлар қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter