Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

36 ёшли «шумахер»нинг автомобили жарима майдонига жойлаштирилди (видео)

36 ёшли «шумахер»нинг автомобили жарима майдонига жойлаштирилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида «Lacetti» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат назоратга олингани ва қоидабузар жазолангани юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 август куни тахминан соат 22:20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. «Lacetti» русумли давлат рақами 01M 701 CA бўлган транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан МЖтКнинг 128 прим.5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг