Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасидан озод этилди

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасидан озод этилди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси  бошқарувчиси Санжар Уматов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Унинг ўрнига Анвар Хуснутдинович Умаров тайинланди.

Анвар Умаров 1963 йилда туғилган, Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

У фаолиятини ушбу олий ўқув юртида кичик илмий ходим сифатида бошлаб, кейинчалик халқ хўжалиги ва давлат ҳокимияти идораларида масъул вазифаларда ишлаган.

Кейинги пайтда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг