Тошкент шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
Касимова Гулноза Эсановна Тошкент шаҳар ҳокимининг Матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Гулноза Касимова 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий: ЎзДЖТУ, Халқаро журналистика факультетини тамомлаган.
2023 йилдан ҳозирги вақтгача Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматида бош мутахассис сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрел куни Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter