Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларида «изғиб юрган супер ГАИ машинаси» ҳақида расмий маълумот берилди

Тошкент кўчаларида «изғиб юрган супер ГАИ машинаси» ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда «Пойтахт кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда «Tracker» русумли, 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган видео лавҳа тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш, фуқаролар билан мулоқотни қисқартириш мақсадида режали ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда. Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг