Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрақўрғонда давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди

Тўрақўрғонда давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида 193 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Мустақиллик арафасида ушбу туманда Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Давлат хизматлари агентлиги, Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қисқа вақтлари ичида қад кўтарган мана бу икки қаватли бинода аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча  қулайликлар мавжуд бўлиб, инвесторлар учун хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона ташриф буйрувчилар хизматига шай.

Маълумот учун: Тўрақўрғон тумани Давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўтган 2018 йил давомида жами 31322 та давлат хизматлари кўрсатилган. 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида эса давлат хизматлари кўрсатиш сони ўтган йилгидан нисбатан кўпайиб ушбу кўрсаткич 54138 тани ташкил этди. Янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошиб,бу кўрсатгичлар сони икки баробарга ошиши кўзда тутилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг