Томорқасига экин экмайдиганлар солиқни анча кўп тўлайди
2018 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сайтида маълум қилинди.
Мутахассис билан уюштирилган интервьюда хонадонларга солинадиган солиқ ҳажми қандай ҳолатларда ортиши ҳақида маълум қилинган. Хусусан, томорқасидан самарали фойдаланмаётган жисмоний шахслар аниқланган тақдирда, улардан ушбу ер участкалари учун ер солиғи 3 баробар миқдоридаги ставкада ундирилиши белгиланган.
Маҳалла фаоллари хонадонма-хонадон юриб, томорқа ер участкасига эга бўлган уйларни ўрганади ҳамда экин экилмаган ҳолат бўйича ҳар бир ер участкаси эгасига солиқни 3 баробар ставкада тўлаш лозимлиги тушунтиради ва ёзма тўлов-хабарнома берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter