ТИВ Таиландга бормоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди
Таиланд қироллиги ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси маълумотига асосланиб Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Расмий Банкок рўйхатдаги мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилингани айтилмоқда. Коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ТИВ Таиланд, Камбоджа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter