ТИВ биринчи ўринбосари янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланади.
Январь ойида Ф.Арзиев Пекинга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Б.Саидов ноябрь ойида халқ таълими вазири этиб тайинланганди.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ким тайинланиши ҳақида ҳозирча хабар берилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter