Тиббиёт ходимларининг мақомини Конституцияда белгилаш таклиф этилмоқда
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2022 йил 18 март куни мамлакатимиз тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
«Президентнинг «тиббиёт тизимимизнинг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлаш, хусусан Конституциямизда тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани ҳам, муҳрлаб қўйишимиз лозим», деган таклифи айни муддао бўлди.
Боиси, Конституцимизни вароқлаб кўрсак, унда кўплаб давлат органлари – Олий Мажлис, суд, прокуратура, Марказий сайлов комиссияси кабиларнинг конституциявий мақоми белгиланган. Лекин, негадир, инсон, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун муҳим бўлган тиббиёт ходимлари ёки ўқитувчиларнинг мақоми мустаҳкамланмаган экан. «Инсон қадри учун» деган бош ғоя атрофида амалга оширилаётган ислоҳотлар руҳида тиббиёт ходимларининг мақомини Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилиши муҳим амалий аҳамиятга эга.
Бу тиббиёт ходимларининг жимиятдаги ўрни ва обрўйини янада ошишига, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланишини кучайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, келгусида тиббиёт ходимининг мақомига оид алоҳида қонунлар қабул қилинишига ҳам асос бўлади», дейди Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи, доцент Нодир Мухторов.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда президент Шавкат Мирзиёев «таниқли олимлар ва халқаро экспертларни жалб қилиб, Соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишнинг вақт-соати келган»ини ҳам айтиб ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter