Тиббий ниқобни ишлаб чиқаришда лизенция талаб қилинмайди
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги «Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.
Шунингдек, тиббиёт ниқоби амалиётда қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Ушбу буйруқ аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter