Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда

CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда

Фото:«Яндекс»

Коронавирус пандемияси нафақат одамзотга, балки дунё океанига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда CNN эълон қилган маълумотларга гап боради.

Пандемия натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар, жумладан тиббий ниқоблар, қўлқоплар ва рўмолчалар сув ҳавзалари, океанларга чиқиб кетмоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ўтган ой ҳар йили ўтказиладиган Халқаро қирғоқларни тозалаш тадбирида 62210 дона шахсий ҳимоя воситалари буюмлари, шу жумладан бир марта ишлатиладиган маскалар ва қўлқоплар тўпланган. Бу ҳар йили сентябрь ойида ўтказиладиган дунёдаги энг катта кўнгиллилик ҳаракати бўлиб, унда ўнлаб мамлакатлар иштирокчилари иштирок этишади, улар океан ва сув йўлларидан пластмасса ва денгиз чиқиндиларини олиб чиқиб кетишади.

Бу йил 76 мамлакат аъзолари қирғоқларнии тозалашда қатнашди ва камида 800 тоннага яқин ахлат йиғилди Ўн минглаб шахсий ҳимоя воситалари чиқиндиси ҳам йиғилган.

«Океанлардаги пластик чиқиндиларнинг тахминан 80 фоизи қуруқликдан келиб чиқади», - деди Калифорнияда жойлашган «Surfrider Foundation» нотижорат ташкилоти бош директори Чад Нелсен. «Кўчада кўрмаган ҳар қандай ниқоб ёки қўлқоп, эҳтимол бўрон дренажига, дарёга, кейин океанга тушади».

Нелсеннинг таъкидлашича, бир марталик ишлатилган ниқоб ва қўлқопларнинг хавфсиз жойи ахлатхоналардадир. Олимларнинг фикрига кўра, денгизлар чиқиндиларнинг зарарли таъсирига тушиб қолиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг