Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Океан сувларида 2,3 миллион тонна пластик чиқиндилар борлиги аниқланди

Океан сувларида 2,3 миллион тонна пластик чиқиндилар борлиги аниқланди

Plos One журналида чоп этилган тадқиқотда 1979 йилдан 2019 йилгача океанларнинг пластик ифлосланиш тенденцияларини таҳлил қилинди.

Атлантика, Тинч океани ва Ҳинд океанлари ҳамда Ўрта ер денгизидаги 12 минг нуқтадан сув намуналари олинган. 

Тадқиқот шуни кўрсатдики, океан сувларида тахминан 171 триллион пластик зарралар сузади, уларнинг оғирлиги 2,3 миллион тоннага яқин.

Аниқланишича, 2005 йилдан бери пластик ифлосланишнинг тез ва мисли кўрилмаган ўсиши кузатилмоқда. Бу тенденция бугунги кунда ҳам давом этмоқда. 2040 йилга келиб океанлардаги пластик моддалар ҳажми 2,6 баравар ошиши мумкин.

Олимларнинг фикрича, сўнгги йилларда пластмассалар, жумладан, бир марта ишлатиладиган буюмлар ишлаб чиқариш кескин ошди. Шу билан бирга, умумий миқдорнинг атиги 9 фоизи қайта ишланади.

Пластик чиқиндиларнинг катта қисми океанларга тушади. У ерда чиқиндилар парчаланмайди, балки кўплаб майда заррачаларга – микропластмассаларга бўлинади. Денгиз ҳайвонлари уни озиқ-овқат сифатида ишлатади, бу уларнинг саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг