Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна ниқоб режими жорий этилдими?

Ўзбекистонда яна ниқоб режими жорий этилдими?

Фото: Xabar.uz

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Рустам Икромов фуқароларга эҳтиёткорлик юзасидан тиббий ниқобларни тақиб юришни тавсия қилди.

«Ҳозирча жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш бўйича Республика махсус комиссиянинг қарори келмади, бироқ соғлиқни сақлаш ва эҳтиёткорлик юзасидан тиббий ниқобларни тақиб юришни маслаҳат берамиз.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда коронавируснинг омикрон штамми кўпроқ учрамоқда. «Касалликка чалинаётганлар орасида 90 фоизи — эмланмаган фуқаролар. Қолгани 10 фоизи эса вакцина олганига 1 йилдан кўп бўлган, иммунитети паст фуқаролар ёки ҳомиладор аёллар ва болалардир. Ҳозирга қадар рўйхатга олинган барча вакциналар ўз самарасини кўрсатмоқда ва шу муносабат билан мамлакатимизда айнан шу вакциналардан фойдаланиш давом эттирилади», — дейди Икромов.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичлари ўсди. Шунингдек, Ўзбекистонда омикрон штаммининг янги мутацияси тарқалаётгани маълум қилинди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг