Ташқи ишлар вазирига маслаҳатчи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг тегишли буйруғига биноан, Анвар Абдуҳалимов маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили, матбуот котиби Юсуф Қобулжонов телеграмдаги саҳифасида хабар берди.
А.Абдуҳалимов дипломатия соҳасида 1999 йилдан буён фаолият юритади. Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
1999-2012 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Осиё ва Африка мамлакатлари бошқармасида 1-котиб, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида 2-котиб, Миср Араб Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган.
2012-2018 йилларда Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи, мамлакатимизнинг Қувайт Давлатидаги элчихонаси маслаҳатчиси бўлган.
Анвар Абдуҳалимов 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter