Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар стипендияси нега кечикмоқда? Вазирлик изоҳ берди

Талабалар стипендияси нега кечикмоқда? Вазирлик изоҳ берди

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларга стипендия берилмаётганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилди.

Мазкур ҳолат Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилган.

«Маълумки, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда – стипендияли ва стипендиясиз этиб белгиланди.

Университетда тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга стипендия тайинлаш ва беришдаги кечикишлар ўз навбатида талабалар томонидан тўловларни турли миқдорда ва вақтда амалга оширилиши билан боғлиқ.

Ҳозирда барча ташкилий масалалар якунига етказилди ва тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг пластик карталарига стипендия ўтказиб берилган. Стипендиянинг нақд пул қисми эса, 18 ноябрь – душанба кунидан тарқатилиши маълум қилинди» дейилади вазирлик муносабатида.

Телеграмдаги «Аччиқ чой» каналида ёзилишича«ЎзДЖТУ, ЎзМУ, Тошкент молия институти. ГулДУ, Жаҳон тиллари университети, Бухоро, Урганч давлат университетлари, Ирригация, Аграр университетларда ҳам тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга ҳам ҳалигача стипендия берилмаган».

Аммо юқоридаги ОТМлар бўйича вазирлик ҳозирча изоҳ бергани йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг