Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Киракашлар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаяпти? ДСҚ раиси ўринбосаридан изоҳ

Киракашлар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаяпти? ДСҚ раиси ўринбосаридан изоҳ

Фото:«Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров киракашлик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмагани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Ушбу масала жуда ҳам муҳим ва долзарб ҳисобланади. Барча ҳудудларда такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар кўп. Уларнинг фаолиятига қонуний шароит яратилса, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳам ҳал бўлади.

Лекин киракаш ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтса, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масала юзага келади. Яъни, аҳоли ташиш билан шуғулланувчи корхоналарга қўйиладиган талабларни ҳар бир ўзини ўзи банд қилган киракаш ҳам бажариши керак деган масала кўтарилган ва 67талик рўйхатдан чиқариб ташланган.

Лекин бу дегани бу борада иш тўхтаб қолди, дегани эмас. Ушбу масала бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган ҳамда мақбул ечим изланяпти. Лекин бу воқеа қачон рўй бериши ҳақида аниқ жавоб айта олмайман», — деди Умаров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг