Тадқиқот: босма матнлар тушуниш қобилиятини яхшилайди
Босма китобларни ўқиш электрон қурилмалар орқали ўқишдан фарқли ўлароқ, матнни тушуниш қобилиятини яхшилайди. Буни Review of Educational Research журналида чоп этилган тадқиқот кўрсатиб берган.
Олимлар 30 мамлакатдан 470 мингга яқин иштирокчиларни қамраб олган ва 2000 йилдан 2022 йилгача чоп этилган 25 та илмий мақола маълумотларини таҳлил қилишди. Тажрибалар шуни тасдиқладики, босма нашрларни ўқиш болаларнинг матнни тушуниш қобилиятини яхшилайди. Бироқ, электрон қурилмалар орқали ўқиш бир хил таъсир кўрсатмади. Бундан ташқари, бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчиларида электрон китобларни ўқишда матнни тушуниш қобилияти нафақат яхшиланмади, балки бироз ёмонлашди. Бу ҳатто Википедия ёки бошқа таълим сайтларини ўқиётганда ҳам содир бўлди.
Натижалар электрон қурилмалардан шунчаки ўқишдан кўра кўпроқ фойдаланиш мумкинлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, бу эса ўқувчиларни чалғитади. Бундан ташқари, Интернетдаги матнлар кўпинча қисқа ва тез рағбатлантиришга қаратилган. Муаллифларнинг таъкидлашича, ўқитувчилар ва ота-оналар ўқувчиларни, айниқса, кичик синфларда босма матнларни тез-тез ўқишга ундашлари керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter