Сув хўжалиги вазирлигига махсус техникалар берилди
2019 йил 5 июль куни Европа Иттифоқи ҳамда GIZ халқаро ҳамкорлик жамияти кўшма «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури, Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига яна бир гуруҳ махсус техника берилди.
Хусусан, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини техник имкониятларини яхшилаш мақсадида 6 дона кичик трактор, 6 дона дизел электрогенератор ва 6 дона насос агрегатор топширилди.
Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари хавза бошқармаси рахбарлари ва GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирок этишди.
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг октябр ойида сув хўжалик вазирлигига 6 дона экскватор ва 6 дона самосвал берилган.
Таъкидлаш жоизки, дастурнинг 2016 – 2020 йиллардаги мақсади қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter