Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда сохта МХХ ходими танишини 70 миллионга чув туширди

Сурхондарёда сохта МХХ ходими танишини 70 миллионга чув туширди

Фото: «Ca-portal.ru»

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Соқчи маҳалласида яшовчи Қайтмас Айиғов ички ишлар идорасига мурожаат этиб, (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2013 йил декабрь ойида Денов туманилик Аъзам Азаматовга Бухоро давлат тиббиёт институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйиш шарти билан берган 70 миллион сўм пулини қайтариб ололмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Мурожаат юзасидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари чоғида аниқланишича, Қ.Айиғов 2013 йил декабрь ойида Денов туманидаги Қорахон маҳалласида яшовчи Аъзам Азаматов билан танишиб қолади. 32 ёшдаги бу шахс ўзини Тошкент шаҳрида диний экстремизм бўйича Миллий хавфсизлик хизматида ишлайман, деб таништиради. Гап орасида Бухоро давлат тиббиёт институтининг тест синовларидан етарли балл тўплай олмаган Қайтмас Айиғовнинг қўшимча контракт асосида ўқиш учун ҳужжат топширганини эшитиб, йигирма ёшдаги абитуриентнинг «қўлтиғини пуч ёнғоққа» тўлдиради. Унга Бухоро шаҳридаги ҳамкасб дўстлари орқали ёрдам беришини айтиб, ишончига киради. Харажатлари учун нақд 70 миллион сўм пулини алдов йўли билан олиб кетади.

Қинғир йўл билан шифокорлик касбини эгалламоқчи бўлган Қ.Айиғовнинг деновлик фирибгар таниши А.Азаматов яқин кунларда бу қилмиши учун одил суд олдида жавоб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг