Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда эр аёли ва қайнонаси жонига қасд қилди

Сурхондарёда эр аёли ва қайнонаси жонига қасд қилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Яккабоғ маҳалласининг хонадонларидан бирида 2022 йилнинг 6 апрель куни қотиллик содир этилгани, гумондор шахс Москва вилоятининг Домодедово аэропортида қўлга олингани хабар қилинганди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, Сариосиё тумани Тоқчиён маҳалласида рўйхатда турган, аммо Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи С.Н. Россия давлатига ишлашга кетиб, турмуш ўртоғи З.М. унга хиёнат қилиб келганлигини билиб, шу йили январь ойида қайтиб келади.

Келиши билан вояга етмаган 3 нафар фарзандини ўзи билан олиб қолиб, турмуш ўртоғини у билан ажрашиш мақсадида, уйдан чиқариб юборади. Шундан сўнг, эр-хотин ўртасида фарзандлар кимда қолиш-қолмаслиги устидан тортишув бошланади.

Эркак аёли З.М.га ўғли А.ни кўрсатиш учун олиб боришини, у билан ярашмоқчи эканлигини айтиб, ўзининг автомашинасида З.М.нинг онаси Х.Х. билан яшаб келаётган яшаш уйига боради.

Шундан сўнг, ўғлини қайнонаси Х.Х. ва турмуш ўртоғи З.М. билан учраштиради. Кейин, ўғли А.ни автомашина ичига қўйиб, қайнонаси ва хотинини ухлашини кутиб, ўзига қулай вақт пайдо бўлганидан сўнг, яшаш уйига киради ва айвонда ухлаб ётган қайнонаси Х.Х.ни ва З.М.ни бўйин қисмига ўткир кесиб-санчувчи жисм билан тан жароҳати етказади. Улар кўп қон йўқотиш натижасида воқеа жойида вафот этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг