Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё ҳокимининг биринчи ўринбосари Денов туманига раҳбар этиб тайинланди

Сурхондарё ҳокимининг биринчи ўринбосари Денов туманига раҳбар этиб тайинланди

Фото:«ЎзА»

5 ноябрь куни Халқ депутатлари Денов туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда ташкилий масала кўриб чиқилиб, 2018 йил 11 ноябрдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёp Иботов вазифасидан озод этилган.

Денов тумани ҳокими лавозимига Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рустам Пардаев тасдиқланган.

Маълумот ўрнида, Рустам Пардаев 1979 йил Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг