Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд истеъмолчи манфаатини кўзлаб қарор чиқарди

Суд истеъмолчи манфаатини кўзлаб қарор чиқарди

Фото: «Antikor.zp.ua»

Урганч тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқаро С.Оллаберганова манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси киритди. Унда «Урганчтумангаз» филиали томонидан 2017 йил 6 январда расмийлаштирилган далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш сўралди.

Суд мажлисида даъвогар 2017 йил 6 январда «Урганчтумангаз» филиалининг далолатномаси ноқонуний экани, далолатномада хонадон эгасининг имзоси йўқлиги, уни расмийлаштиришда амалдаги тартиб-қоидаларга риоя қилинмаганини билдириб, ушбу далолатномани ҳақиқий эмас деб топишни сўради. «Урганчтумангаз» филиали вакили суд мажлиси ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да, унга етиб келмади. Шунга кўра, суд Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддасига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топиб, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқди.

Аниқланишича, 2017 йил 6 январда «Урганчтумангаз» филиали томонидан Урганч туманида яшовчи С.Оллаберганованинг хонадонидаги ГХУ яроқсиз деб топилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган, шунингдек, фуқарога 487 минг 490 сўм жарима ҳисобланган. Ушбу далолатномани тузиш давомида холислар иштироки таъминланмаган, бундан олдин огоҳлантириш хати берилмаган, хонадон эгаси далолатномага имзо қўйиш орқали таништирилмаган ёки имзо қўйишдан бош тортгани тўІрисида далолатнома расмийлаштирилмаган.

Суд Фуқаролик кодексининг, Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларини қўллаб, ҳал қилув қарори чиқарди. Унга асосан далолатнома ҳақиқий эмас деб топилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг