Стресс мудраб ётган хавфли касалликни «уйғотади»
Стресс онкологик касалликларнинг қайталаниш эҳтимолини оширади, чунки у саратон ҳужайраларини уйқудан «уйғотади». Россия, Германия ва АҚШ олимлари буни аниқлаш учун лаборатория сичқонлари устида бир қанча тажрибалар ўтказишди. Бу ҳақда «Science Translational Medicine» хабар берди.
Ҳатто, муваффақиятли даволангандан кейин ҳам организмда «ухлаётган» саратон ҳужайралари қолади. Улар асосий ўсмадан узоқда жойлашган бўлиши мумкин: фаол бўлмаганлиги сабабли препаратлар таъсир қилмайди.
Муайян вақтгача бундай ҳужайралар катта зарар етказмайди. Аммо, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, оғир стресс уларни фаоллаштириб юборади.
Олимлар тажриба ўтказиш учун ўпка ва тухумдонида «уйқудаги» саратон ҳужайралари бўлган сичқонларни танлаб олишди. Улар жониворларнинг ҳаракатини чеклашганди, кучли стрессга олиб келди. Кўпгина кемирувчиларда ўсма қайталаниши ривожлана бошлади.
Стресс таъсирида сичқонлар организмида норадреналин ва кортизол гормонлари ажралиб чиқди. Улар иммун ҳужайраларига (нейтрофиллар) таъсир кўрсатишганди, С100А8 ва С100А9 оқсилларини ишлаб чиқара бошлади. Айнан шу оқсиллар ўсма ҳужайраларини «уйғотди». Стресс гормонларини ишлаб чиқаришни тўхтатадиган бета-блокаторлар юборилган сичқонлар ўсма қайталанишидан қутулиб қолишди.
Олимлар, шунингдек, саратон касаллигига чалинган одамларнинг тўқима намуналарини таҳлил қилдилар. Маълум бўлишича, С100А8 ва С100А9 оқсиллари юқори даражада бўлган беморларда касаллик қайталаниши эҳтимоли ортади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter