Стоматология институти ҳам Сирдарёга ёрдам жўнатди
Мана неча кундирки, Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборида юз берган фожиадан зарар кўрган юртдошларимизга мамлакатимизнинг турли вилоят ва туманлар аҳолиси ёрдам қўлини чўзмоқда.
Бундай хайрли ишлардан Тошкент давлат стоматология институти педагоглари ва талабалари ҳам четда турмаяпти. Қийин аҳволда қолган сирдарёлик юртдошларимизга ҳозирда зарур бўлган кийим-кечак, кўрпа- тўшак, озиқ-овқатлар билан кўмак бериш юзасидан, институт жамоаси томонидан “Морфрология” ўқув биносига турли озиқ-овқат ва ноонзиқ-овқат маҳсулотларини олиб келди.
Натижада сирдарёлик юртдошларимиз учун йиғилган махсулотлар Тошкент шаҳар штаби орқали Сирдарё вилоятига жўнатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter