ССВ: «Call-марказ»га мурожаатлар икки баробарга ошиб кетди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 20 кун давомида «Call-марказ»га жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушган.
Янги йилнинг дастлабки 5 кунида ўртача мурожаатлар сони 300-400 тани ташкил этган бўлса, навбатдаги беш кунда кетма-кет ўсиш кузатилиб, 478 тадан 761 тагача етган. Шунингдек 1-10 январ саналарида «Call-марказ» диспетчерлари 4512 та мурожаатни қабул қилган.
Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб бу кўрсаткич сезиларли даражада ошди. Мурожаатлар сони кунига ўртача 900-1000 тага етган. Натижада ойнинг иккинчи ўн кунлигида жами 9600 та мурожаат қилинди. Бу, 1-10 январ кунларига қиёслаганда, икки баробарга ошган.
«Call-марказ»га қўнғироқ қилувчиларнинг катта қисми корононавируснинг янги штамми белгилари, уни даволаш йўлларига оид саволлар билан мурожаат этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter