Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги лавозимлар жорий этилди
13 февраль куни чиқарилган президент қарорига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига «Ўзбекистон Бош психиатри» ва «Ўзбекистон Бош суицидологи» лавозимлари киритилди. Қарор матни «ЎзА»да келтирилган.
Қарорда руҳий ҳолати бузилган шахслар уларга психиатрия ёрдами кўрсатилиши вақтида давлат тизими доирасида бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Шунингдек, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепцияси тасдиқланадиган бўлди.
Шу куни имзоланган яна бир қарорга кўра, энди 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб «Фтизиатрия» ва «Пульмонология» мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, иммунодиагностикани ўтказиш мақсадида 2019 йил 1 апрелга қадар сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг асосланган контингенти аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter