Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соч-соқоли ўсган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилгани рад этилди

Соч-соқоли ўсган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда сочи ўстирилганлиги, соқоли олинмаганлиги учун ўқувчиларнинг ота-онаси гўёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур хабар юзасидан изоҳ берди. 

Мазкур ҳолат ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ўқувчининг ташқи қиёфаси учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

«Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин» дейилади изоҳда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг