Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ раҳбар суғурта пулларини ўзлаштирди

Собиқ раҳбар суғурта пулларини ўзлаштирди

Бухоро шаҳрида суғурта маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «I.S.» АЖ Бухоро филиали собиқ раҳбари Э.А. ва бошқалар 23 нафар мижоз билан тузилган суғурта полислари учун ундирилган 55,1 млн сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг