Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёга янги бош имом-хатиб тайинланди

Сирдарёга янги бош имом-хатиб тайинланди

Фото: «Muslim.uz»

Кеча, 21 июль куни Сирдарё вилояти вакиллигида вилоят имом-хатибларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қатнашди. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар берди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжиди имом-хатиби Мўминжон домла Усмонов ўз хоҳишига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, Гулистон шаҳри «Тавҳид» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Тошкент шаҳридаги «Маҳкамбой Ҳожи ота» жоме масжиди имом-хатиби Зокиров Ҳабибуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжиди имом-хатиби лавозимларига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг