Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда тиббиёт кластери иш бошлайди

Сирдарёда тиббиёт кластери иш бошлайди

Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Журанлистлар «Гулистон тиббиёт кластери»нинг дастлабки босқичи бўйича қилинаётган ишлар билан танишдилар.

Бугунги кунда кластернинг биринчи биноси қуриб битказилган. 2022 йилнинг 1 январида беморларни қабул қилади.

Ишлаб чиқилган режа асосида 10 нафар мутахассислар Россия, Беларус ва Тошкент шаҳрида икки йил давомида малака оширишга жалб этилади.

Жорий йилда Гулистон давлат университетида тиббиёт факултети очилиб, юзга яқин талаба таҳсил олмоқда. Келгусида ушбу талабалар «Гулистон тиббиёт кластери»га ишга қабул қилинади.

Биринчи босқичда 6 та шифохоналарни ўз ичига оладиган ушбу лойиҳада трансплантология ишларини амалга оширишни 2023 йилга режалаштирмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг