Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 3 эгизак туғилди

Сирдарёда 3 эгизак туғилди

Гулистон шаҳридаги Боғишамол маҳалласида истиқомат қилувчи Тўлқин Тўраев ва Робия Тўраевалар оиласида 15 май куни 3 эгизак дунёга келган.

Чақалоқларнинг вазни 1,6-1,9 килограммдан ошмаганлиги боис, улар 15 кун мобайнида марказ врачлари ва ҳамширалари назоратида бўлган. Айни вақтга келиб, Мадинанинг вазни 1,8 кг., ўртанчаси Мустафонинг вазни 2,4 кг., энг кичиги Мубинанинг вазни эса 1,8 кг.ни ташкил этади.

— Чақалоқларнинг саломатлиги яхши, — деган марказ директори Ханифа Содиқова. — Бугун уларга жавоб беряпмиз. Энди улар оила шифокори назоратида бўлади. Шифокорлар доимий равишда белгиланган тартибда чақалоқлар парваришига ёрдам бериб, амалий маслаҳатларини бериб боришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг