Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарё вилояти мутасаддиларидан ичимлик суви муаммоси бўйича жавоб келди

Сирдарё вилояти мутасаддиларидан ичимлик суви муаммоси бўйича жавоб келди

Фото: «un.org»

Таҳририятимизга Сирдарё вилояти Ховос тумани Исломобод маҳалласи Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Ҳ. ўзи яшайдиган ҳудудда ичимлик суви йўқлигидан арз қилган эди.

«Мен сизларга Сирдарё вилояти Ховос туманидан ёзяпман. Мана неча йилдирки, тоза ичимлик сувига зормиз, сувимиз жудаям шўр, ширин сув келади, деб ваъда беришганига анча бўлди, лекин сувдан дарак йўқ», деб ёзганди фуқаро.

Сирдарё вилоят «Сувоқова» ДУК томонидан сайтимизга ушбу масала юзасидан жавоб хати келди. Мазкур манзилга Ховос туман темир йўл корхонаси ҳисобидаги махсус сув ташувчи автотранспорт орқали 25 тонна ичимлик суви тасдиқланган график асосида ҳафтасига икки марта маҳалла аҳолисига етказиб берилмоқда.

«Вилоят аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича Жаҳон банкининг маблағлари ҳисобидан 2018 йил якунига қадар Ховос тумани маҳаллаларига, шунингдек, Истиқлол маҳалласига Жиззах вилоятининг Зомин сув иншоотидан тортиладиган янги магистрал сув қувурига улаб берилади ва ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган», дейилади хатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг