Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Мусаев Наманган вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Шуҳрат Мусаев Наманган вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Наманган вилояти ҳокимияти

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов бошчилигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Ҳозирга қадар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлаб келган Шуҳрат Мусаев вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимияти расмий каналида хабар берилган.

Шуҳрат Мусаев 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда вилоят «Истиқболстат» бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.

2000—2017 йилларда вилоят «Иқтисодстат» бош бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг умумиқтисодиёт комплексини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, вилоят ҳокимлиги референти, бош мутахассиси, котибият мудири, ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифаларида фаолият юритган.

У 2017 йилдан шу кунга қадар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Шуҳрат Мусаев вилоят ҳокимининг 2021 йил 23 февралдаги қарори билан вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг