«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди
Жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати 40-41 даражагача, жанубда 42-45 даражагача кўтарилади.
19 июнда шимолий ҳудудларга, 20 июнда республиканинг барча ҳудудларига Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.
18 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, 19-20 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
18-20 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 19-20 июнда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
19 июнда шимолий ҳудудлар, 20 июнда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 4-6 даражага пасаяди.
Шунингдек, жорий йилнинг 18-21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter