Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шоколад 40 йилдан сўнг йўқолиб кетади(ми?)

Шоколад 40 йилдан сўнг йўқолиб кетади(ми?)

Фото: «The Sun»

Калифорния университетининг ўсимликлар геноми бўлими директори, профессор Мейон Чжоу какао ўсимлигининг янада барқарор кўринишини яратиш бўйича иш олиб бормоқда. Унга кўра, ўсимлик кўпроқ яшовчан ва кейинги ўн йилликда табиатда кузатилиши кутилаётган иссиқ иқлимда ҳам ўсадиган бўлиши керак.

Олимнинг айтишича, бу жараённи ДНКни сунъий равишда ўзгартириб, ўсимлик уруғини арзон ва ишончли қилувчи янги технологиялар ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Бутун дунёдаги шоколад тайёрланувчи какао ловияларининг ярми ҳозирда Ғарбий Африканинг Кот-д’Ивуар ва Гана мамлакатида мавжуд. Олимларнинг айтишича, кейинги йилларда шоколад учун хомашё етиштиришда бу ҳудудлар яроқсиз ҳолатга келади. АҚШнинг миллий океан ва атмосфера маъмуриятига кўра эса, 2050 йилга келиб, ҳаво ҳароратининг ошиши сабабли ҳозирги ҳудудларда жойлаштирилган шоколад 300 метрдан ортиқ баландликдаги тоғли ҳудудларга, ҳозирги кундаги катта қисми эса ёввойи табиатга жойлаштирилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг