Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор қишки совуқда зарур витаминлар бўйича маълумот берди

Шифокор қишки совуқда зарур витаминлар бўйича маълумот берди

Қишки совуқ кунларда С ва D витаминга бой маҳсулотлар танани витаминлар билан бойитишда самарали ёрдам беради.

Бу ҳақда шифокор Алена Степанова «Звезда» телеканалига берган интервюсида маълум қилган.

Степанова кишиларга кундузи кўпроқ сайр қилишни тавсия қилган, чунки бу каби сайрлар уйқу гормони бўлган мелатонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Унинг фикрига кўра, «баъзида совуқ ва нам об-ҳаво бўлишига қарамай» ташқарига чиқиш керак. Шифокор қишда инсон танаси учун зарур бўлган витаминларни ҳақида ҳам айтиб ўтган. У C ва D витаминларини совуқ кунларда энг самарали дея тавсия қилган.

«Киши ўзи истаган дори воситасини истеъмол қилиши керак эмас, чунки акс таъсир мавжуд. Ҳар қандай витаминларнинг ўзига хос шакллари, дозалари бор», - дея огоҳлантирган мутахассис.

Қишки совуқда шифокор диетага ҳам эътибор қаратишни тавсия қилган. Унинг фикрига кўра, «торт ва пишириқлар билан ортиқча истеъмол қилмаслик» керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг