Шифокор айримларни қаҳва ичишдан тийилишга чақирди
Россиялик эндокринолог ва диетолог Оксана Михалева Прайм агентлиги билан суҳбатда баъзи одамлар қаҳва ичмасликлари кераклигини айтди.
Кофе болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, аритмия ва қон босими юқори бўлган одамлар учун зарарли, чунки бу ичимлик юрак тезлигига таъсир қилади, дейди шифокор.
Бундан ташқари, қаҳва баъзи касалликларни даволаш учун дори-дармонларни сўрилишига халақит беради. Хусусан, диабет бунга мисол бўла олади.
Эндокринологнинг қўшимча қилишича, катталар учун чегара миқдори кунига икки-уч чашка қаҳва ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter