Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган масжид қандай кўринишда бўлади? (фото)
Кеча Президент матбуот хизмати берган маълумотга таяниб, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги қурилаётган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилиши ҳақида хабар берган эдик.
27 йилдан бери битмаётган масжид тарихи, қурилиш икки марта бошланиб, турли сабабларга кўра тўхтатиб қўйилгани ҳақидаям маълумот берилган эди.
Чилонзор туманида барпо этиладиган ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган масжид кўриниши қандай бўлиши кўпчиликни қизиқтириш табиий. Шу боис ушбу масжиднинг лойиҳавий суратларини эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ҳудудга ташрифи чоғида масжид ёнида музей ҳам бунёд этилиши, бу ерда шайзх ҳазратларининг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, илмий мероси жамланиши ҳақида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча «Xabar.uz»га лойиҳа қанча вақтга мўлжаллангани, қурилиш ишлари қачондан бошланиши, масжид қайси санада фойдаланишга топширилиши маълум эмас. Президент Шавкат Мирзиёев ташриф чоғида мутассадиларга масжид қурилиши тез ва сифатли адо этилиши, у муҳташам бўлиши лозимлиги ҳақида топшириқ берган эди.
Қуйида шайх ҳазратлари ҳаётлигида бир неча бор келган мазкур масжид ҳақидаги видеолавҳа орқали кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter