Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг эртанги кун тартиби маълум қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг эртанги кун тартиби маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

2 сентябрь куни, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиради. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этади.

Тадбир доирасида Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг