Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевни йиғлатган қиз Россияга юборилди

Шавкат Мирзиёевни йиғлатган қиз Россияга юборилди

Шу йилнинг 14 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам бўлиб, у ерда даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олган эди.

Президент ташрифи чоғида марказда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Улар орасида асли Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган, ҳозирда Учтепа туманида истиқомат қилаётган Сабрина Инсофалиева ҳам бор эди.

Икки йилдан бери ўнг сон орқа юзаси нейроген саркомаси ташхиси билан даволаниб келаётган қизалоққа Президент билан юзма-юз суҳбатда чет элдан ўнг чаноқ-сон бўғимига протез олиб келишга ваъда қилинди.

Президентнинг топшириғи билан Сабрина ҳозирда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Н.Н.Блохин номидаги онкологик марказда даволанмоқда. Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги маълум қилди.

Сабрина касаллик туфайли бир оёғидан ажралган. Шундай бўлишига қарамай, у йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ходими бўлиш истагида эди. 15 май куни Сабринанинг олдига Ички ишлар вазирлиги масъуллари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими махсус либоси, ИИВ ЙҲХББ фахрий аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалар билан ташриф буюришганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг