Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев сайловда ўзига рақиблик қилган номзодлар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев сайловда ўзига рақиблик қилган номзодлар ҳақида гапирди

Айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари президентлик сайловида ўзига рақиб бўлган номзодлар ҳақида гапириб ўтди.

— Сайловда менга билдирилган ишонч – юксак шараф, муқаддас бурч эканини, айни вақтда бу ишонч зиммамга қандай улкан масъулият ва жавобгарлик юклашини ҳам чуқур ҳис этиб турибман.

Номзодимни илгари сурган ва сайлов кампаниясида қўллаб-қувватлаган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, барча тарафдорларим ҳамда ишончли вакилларимга ташаккур айтаман.

Шунингдек, сайловда фаол иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Мақсуда Ворисовага, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан – Алишер Қодировга, Ўзбекистон Экологик партиясидан – Нарзулло Обломуродовга ва «Адолат» социал-демократик партиясидан – Баҳром Абдуҳалимовга алоҳида миннатдорлик билдираман.

Уларнинг келгуси ишларига омадлар тилайман.

Биз сайлов жараёнида ўзаро рақобат қилган бўлсак, энди барча орзу-интилиш ва ҳаракатларимизни бирлаштириб, сиёсий партиялар билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Уларнинг сайловолди дастурларидаги муҳим амалий ғоя ва таклифлар, келгуси фаолиятимизда эътиборимиздан четда қолмайди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг