Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевни танқид қилди (видео)
Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги фаолияти ҳақида маълумот берувчи «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сонини эълон қилди.
Дастурда 25 январь куни бўлиб ўтган саноат ва логистика соҳасида умумий қиймати 8,6 триллион сўмга тенг инвестицион лойиҳаларнинг тақдимотига оид тасвирлар намойиш этилди.
Тақдимотда давлат раҳбари Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш ишларини танқид қилган.
«Мен Тошкентда ишлаганман оғайни, 4—5 йил. Бу ерга 120 миллиметрлик кичкинагина канализация қўйганмиз. Сен эса у ерда 9 қаватли уй қурибсан. Худо хайрингни берсин, чиқариш учун насос станцияни қуришимиз керакми ёки йўқми? Трубаларни кучайтиришимиз керакми? Мактабчи? Боғчачи?», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Учрашув якунлари бўйича Президентнинг асосий топшириғи — лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун уларни экспертизадан ўтказиш, бу тизимни тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳам татбиқ этиш, инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши ва баҳолаб бориш, қуйи бўғиндаги мутахассисларга кўмаклашишдан иборат, дейилади кўрсатувда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter