Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатор Элмира Боситхонова вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Сенатор Элмира Боситхонова вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Хотин-қизлар қўмитаси тугатилгунига қадар қўмита раиси лавозимида ишлаб келган Элмира Боситхонова Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосарлари этиб тайинланди.

Элмира Боситхонова 2011-2016 йилларда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимида ишлаган. Сўнг, 2016 йил декабридан 2019 йил июнига қадар Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарган. 2019 йил июн ойида яна Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Парпиев Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромовга ҳам янги ташкил этилган вазирликда ўринбосар лавозими юкланганди. У бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига эса Раҳмат Маматов номзоди маъқулланганди. Раҳмат Маматов ўз вақтида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг