Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева ўз кириш сўзида бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда бошланган тизимли ислоҳотлар изчиллик билан давом этаётганига урғу берди.
– Яқинда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирларига оид Фармони том маънода Учинчи Ренессанс пойдеворига асос солди. Ҳудудларни ривожлантириш бўйича тобора янги марралар белгиланмоқда.
Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини келгуси уч йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларига доир яқинда қабул қилинган қарори қорақалпоқ диёрининг равнақига хизмат қилиши шубҳасиз. Хусусан, Қарор билан ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш, республика иқтисодиётини, ижтимоий соҳаларни ва инфратузилмани ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадларига 21 трлн. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани Қорақалпоғистон тарихида бўлмаган янгиликдир, – деди Т.Норбоева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter