Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Фото: Сенат ахборот хизмати

Бугун, 28 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларнинг муҳокамасини Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда «Узрепорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг