Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат раиси марҳумлар номидан чиқарилаётган мактаб дарсликларини танқид қилди

Сенат раиси марҳумлар номидан чиқарилаётган мактаб дарсликларини танқид қилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида бўлиб ўтмоқда.

Унда маъруза қилган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев мактаб таълими тизимидаги камчиликларга тўхталиб ўтган. Бу ҳақда «ЎзА ёзмоқда. 

Таҳлиллар мактабларнинг моддий-техник базаси, соҳа ходимлари учун шарт-шароитлар кундан-кунга яхшиланиб бораётган бир шароитда таълим сифати ва натижадорлик кутилганидек эмаслигини кўрсатган.

«Бунинг асосий сабабларидан бири – мактаб дарсликларини таълим стандартлари ва дастурлар асосида тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатишда йўл қўйилаётган жиддий камчиликлар, хатолар ва бошқа мавҳумликларда, деб биламиз», деб қайд этган Сенат раиси.

Сўнгги уч йилда Давлат бюджети ва мақсадли китоб жамғармасининг қарийб 307 миллиард сўм маблағи эвазига 98 миллион нусхадан ортиқ дарсликлар чоп этилган.

Аммо уларни яратишга оид мукаммал ҳуқуқий асослар шу пайтга қадар тўлиқ шаклланмаган. Оқибатда илк босқичдаёқ дарсликлар ўқув дастурларига мувофиқ тайёрланмаган.

Маърузачи таъкидлаганидек, «Вафот этган муаллифларнинг дарсликларини қайта нашр қилиш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган. Оқибатда дарсликлар қатор ўзгартиришлар билан марҳумлар номидан чоп этилмоқда».

Масалан, 7-синф «Ўзбекистон тарихи» дарслигининг муаллифи А.Муҳаммаджонов 2016 йилда вафот этган. Бироқ, унинг дарслигидаги барча мавзулар қайта ишланган, 6 мавзу янгидан ёзилган ва дарслик 2017 йилда марҳум муаллиф номидан қайта нашр этилган.

Дарсликларнинг тендер савдолари орқали ғолиб бўлган турли нашриётларда нашр этилиши ўқув материалининг узвийлиги, уйғунлиги ва изчиллигини, шунингдек, предметлар аро алоқанинг боғлиқлигини таъминлашга тўсиқ бўлмоқда.

Дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликлар кўпайиб кетганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитмоқда, аксарият ҳолларда, дарсликлар назариётчи олимлар томонидан амалиётдан йироқ ҳолда яратилмоқда. Ушбу жараёнга тажрибали мактаб ўқитувчилари етарли даражада жалб этилмаяпти.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг