Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Саййид ота» масжидига илк ғишт қўйилди

«Саййид ота» масжидига илк ғишт қўйилди

Тошкент вилояти Қизил тоғ қўрғони «Файзобод» маҳалла фуқаролар йиғини Усмон Носир кўчасида жойлашган «Саййид ота» жоме масжидининг янги биноси қурилишига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, маҳалла фаоллари, нуронийлар отахонлар иштирок этди.

Масжиднинг ер майдони ва айни пайтда қурилиш давом этаётган ҳудуд 25 сотихдан иборат. Замонавий масжидга ҳамоҳанг тарзда имом-хатиб, ноиб, мутавалли хоналари ҳамда қоровулхона ҳам бунёд этилмоқда.

Барча шарт-шароитга эга жомега мос тарзда таҳоратхона ҳам қад ростлаяпти.

Намозхонлар учун қулайлик яратиш мақсадида автотураргоҳ ҳам қуриляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг